31 Июл 2023 йил 208

Ойнаси очиқ қолдирилган автомашина жиноятга шароит яратди

2023 йил 24 июль куни Давлатобод туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 19 июль куни соат 16:00 ларда Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқарони Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юқори Ғирвон МФЙда жойлашган “Афсоналар водийси” автотураргоҳидан “Спарк” русумли автомашинаси эшиги ойнаси очиқ қолганлигидан фойдаланиб, салонида бўлган картмони ичидан 900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган шахс Давлатобод туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган шахс эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech