Ўйингоҳда йўқолган икки телефон
2021 йил 7 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 21:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган усти ёпиқ футбол ўйингоҳидаги ўриндиқ устида қаровсиз қолдирган нархи 2.000.000 сўмлик “Redmi 10 lite” русумли ҳамда, Наманаган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқарога тегишли нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung S9” русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати