2 Июл 2025 йил 180

Ҳовлисида тақиқланган экинлар парваришлаётган шахсга чора кўрилди

Жорий йилнинг 19 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чортоқ тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро А.Рнинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида, 7 туп “Cannabis” ўсимлигини екиб, парваришлаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech