12 Май 2025 йил 130

Ҳовлисида “Каннабис” ўсимлигини парваришлаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 2 май куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари давомида, Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан, Поп тумани, “Пиллакаш” маҳалласида яшовчи, фуқаро И.М яшаш уйидаги экинлар орасида 19 туп “Каннабис” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech