7 Август 2025 йил 56

Ҳовлисида гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаётган шахсга чора кўрилди

Жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилаётган «Қорадори-2025» тадбири давомида, Учқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани "Намуна" маҳалласида яшовчи, фуқаро У.Энинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ҳовлисида 1 туп «кўкнор» ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech