7 Июл 2025 йил
387
Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 17 июнь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги Наманган тумани, “Мингчинор” маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган, фуқаро Ш.Н танишига 300.000 сўмга сотишга келишиб, соф оғирлиги 0,38 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадида Янги Наманган тумани Истиқбол маҳалласига олиб келган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати