Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 30 июнь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар, “Лола” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро А.Ннинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, эгнида бўлган кийимидан 1 бўлак ўткир ҳидли модда, яшаш хонадони ётоқхонасидаги диванидан 7 дона ўсимлик бошоқ қисми ҳамда ушбу ётоқхонаси пол қисмидан 1 дона электрон тарози борлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ЭКМнинг берган хулосасида, фуқаро Н.Анинг ёнидан олинган модданинг оғирлиги 8,88 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, 7 дона бошоқларни оғирлиги 5,41 грамм “Кўкнор сомони” эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати