18 Июн 2025 йил
53
Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 28 май куни ўтказилаётган “Қоридори-2025” тадбири давомида, Наманган вилояти ИИБ, ДХХ ва Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, Янги Наманган тумани, “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро Қ.Ининг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унинг яшаш уйидан соф оғирлиги 24,03 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати