14 Июн 2025 йил
601
Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 26 май куни ДХХ Уйчи туман бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро А.Б 234,64 грамм “Гашиш” гиёҳванд моддасини танишига 2.500 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати