7 Август 2025 йил 107

Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 24 июль куни Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Мингбулоқ тумани "Бирлашган" маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро Д.Н. "Бирлашган" маҳалласи ҳудудида соф оғирлиги 1,51 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 500.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech