2 Июл 2025 йил
174
Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чортоқ тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чортоқ тумани, “Гулшан” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Н.Бнинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ётоқхонасидаги кийимлари орасига яшириб қўйилган 2 дона 1 литр хажмдаги идишда соф оғирлиги 175,1 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати