23 Май 2025 йил
842
Оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 13 май куни, Уйчи тумани, “Пастгузар” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро А.Қ таниши, 1988 йилда туғилган, фуқаро Қ.Б билан бир гуруҳ бўлиб, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида соф оғирлиги 2.73 грамм бўлган “гашиш” гиёҳванд моддасини танишига 1.5 млн. сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати