10 Май 2025 йил
145
Оғуфуруш гиёҳванд модда сотаётган вақтда қўлга олинди
Жорий йилнинг 1 май куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, туманнинг “Ойбек” маҳалласи ҳудудида, Тўрақўрғон тумани “Бозорбоши” маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган, фуқаро Т.А танишига 500.000 сўм пул эвазига 1.25 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати