3 Май 2025 йил 506

Оғуфуруш “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди

Жорий йилнинг 27 апрель куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан Андижон вилояти, Избоскан туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.Х “Обод” маҳалласи ҳудудида шартли харидорга 2,14 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech