2 Июл 2025 йил 161

Оғу сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 19 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги Наманган тумани, “Сиҳатгох” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро А.И Наманган тумани, “Катта Тошбулоқ” маҳалласи ҳудудида танишига 2.200.000 сўм пул эвазига соф оғирлиги 3,45 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech