От нархи устидаги келишмовчилик оғир жарохат билан якун топди.
2020 йил 9 октябрь куни соат 19:30 ларда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, оилали, 3 нафар фарзанди бор, 1987 йилда туғилган фуқаро, яшаш уйи олдида қўшниси, Янгиқўрғон туманида яшовчи, оилали, 6 нафар фарзанди бор, 1964 йилда туғилган фуқаро билан от нархини бахолашда келишмовчиликка бориб, ўзаро жанжаллашиб, қўли билан ўнг кўкрак соҳасига урган.
Натижада, 1964 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, 1964 йилда туғилган фуқаро ўнг томон кўкрак қовурғаларини синиб силжиши, гемопневмоторокс жароҳатлар аниқланган бўлиб, ушбу жароҳатлар оғир тан жароҳати тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати