25 Октябр 2020 йил 857

Осойишталик посбонлари муносиб тақдирландилар.

25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни. Осойишталик посбонларининг меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак оз. Боиси улар кунда ҳам тунда ҳам гоҳ автомобиль қатнов йўлларида, гоҳ маҳалла ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашдек юксак масъулиятли вазифани зиммаларига олишган. Ана шундай фидокор, касбига садоқатли ҳодимларнинг бир гуруҳи сана муносабати билан Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги ва Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Дастлаб Ички ишлар вазирлиги ва худудий бошқармалар раҳбар ҳамда шахсий таркиби иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Унда генерал лейтенант Пўлат Бобожонов президентимизнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг вилоят хокими ва ҳамкор идора раҳбарлари иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Вилоят хокими ва бошқарма бошлиғи томонидан ходимларга самимий байрам табриги йўлланиб юрт тинчлиги йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борсидаги самарали меҳнатлари коронавирус пандемияси сабаб касаллик юқтириб олган беморларни даволашда кўмаклашиш уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш ишларига муносиб хисса қўшиб келаётганликлари ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати учун вилоятнинг жонкуяр ходимлари рағбатлантирилди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва Ички ишлар вазирлиги ходим ҳамда ҳарбийларининг осуда кунларимизда хиссаси катта, уларнинг ҳамкорликлари боис мамлакатимизда фаровон ҳаёт ҳукм сурмоқда. Байрам муносабати билан миллий гвардия қўмондони томонидан вилоят ИИБ бир гурух ходимларига махсус эсдалик қўл соатлари тақдим этилди.

Ҳар бир ходимнинг қасамёдига садоқати унинг бенуқсон хизмат олиб боришига асос бўлади. Байрам муносабати билан ҳамкасбларига ва ёш ходимларга ўрнак ҳамда намуна бўлиб келаётган 10 нафар фидойилар вазирликнинг ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун 1-2-3-даражли кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

Бу каби рағбатлантириш ва эътироф чиндан ҳам ҳар бир ходимнинг ўз касбига бўлган муҳаббати ва садоқатини ошириб ватан тинчлиги эл осойиштлиги учун кун-у тун ғурур ва фаҳр билан хизмат олиб боришга ундайди. Фурсатдан фойдаланиб Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати жамоси Наманган вилоятида фаолият юритиб келаётган барча Ички ишлар органлари ходимларини байрам билан самимий муборакбод этади. Халққа хизмат қилишдек шарафли ишингизда асло чарчаманг.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech