26 Март 2021 йил
390
Ошхонада ташкил этилган қиморхона фаолиятига якун ясалди.
Жорий йил 21 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Уйчи туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори тумандаги Файзиобод МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ижара шартномасига асосан ишлатаётган “Умумий овқатланиш” ошхонасида 5 нафар фуқаролар ўртага пул тикиб, қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, улар билан бирга таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнаётганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахбоот хизмати