Ошхона ва томорқада "Марихуана" топилди.
2020 йил 12 декабрь куни ўтказилаётган “Чегара-тозалаш” тадбири давомида, Поп тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, Поп туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ошхонасидан қоғоз парчасига ўралган нам ҳолда майдаланган ва томорқасида мато парчасига ўралган ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, қоғоз парчасига ўралган модданинг соф оғирлиги 9,35 грамм, матога ўралган модданинг соф оғирлиги 206,01 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати