30 Июн 2025 йил
221
Қорамол ўғрилари ушланди
Жорий йилнинг 11 июнь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 4 июнь кунига ўтар кечаси, Чортоқ тумани, “Соз-сой” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, фуқаро А.Снинг маҳалласи ҳудудидаги дала майдонидан нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетган шахслар, Чортоқ туманида яшовчи фуқаролар 1998 йилда туғилган М.Н ва 2003 йилда туғилган Н.У эканликлари аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати