30 Май 2025 йил 348

“Қорадори-2025” тадбирлари давомида фуқаронинг ёнидан “гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 19 май куни “Қорадори-2025” тезкор тадбири давомида, Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан, Янги Наманган тумани, “Истиқбол” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро Д.В Наманган шаҳар, “Бобуршоҳ” маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, унинг ёнидан соф оғирлиги 0,29 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech