26 Июн 2021 йил 672

Ўқувчи – ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Ички ишлар, халқ таъими бошқармалари,  Ёшлар ишлари агентлиги  раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда Уйчи, Учқўрғон, Норин туманларидаги умумтаълим мактабларининг 302 нафар директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари қатнашдилар.

Унда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  уларнинг бўш вақтларини  касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан  банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизлаикларни олдини олиш каби масалаларга қаратилди.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга тўхталиниб, сабаблари таҳлил қилинди. Бу борада мактаб директорларининг саволлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Куннинг иккинчи ярмида  Янгиқўрғон туманидаги маданият марказида Янгиқўрғон,  Чортоқ туманларининг жами 250 нафар педагоглари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган ички ишлар бошқармаси бошлиғи Aдил Aтаходжаев ҳамда халқ таълими бошқармаси бошлиғи  Рустамжон Исраилов  ёшларнинг пухта билим эгаллашлари, истиқболда ўз салоҳият ва тафаккурлари билан юксак марраларни забт этишларида олиб бориладиган ҳамкорлик масалалари хусусида тўхталиб, мутасаддиларга тегишли вазифалар белгиланди.

 

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Aхборот хизмати

Text to speech