Ўқувчи ўз мактабида ўғирлик содир этди
Шу йил 16 декабрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 ларда номаълум шахс, ўзи ишловчи мактаб ошхонасидаги стол устида қаровсиз қолдирган нархи 1.100.000 сўмлик “Самсунг-А10” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ ходими ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати