Ўқувчи дўкон ойналарини синдириб пул ва бошқа маҳсулотларни ўғирлади
2021 йил 24 ноябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс озиқ-овқат дўконига эшик ойнасини синдириб кириб, растасида бўлган умумий нархи 421.000 сўмлик тамаки маҳсулотлари, салқин ичимликлар, колбаса маҳсулотлари ҳамда 150.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ҲПМБ профилактика инспектори ва ЭКГ экспертлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати