1 Апрел 2021 йил 590

Ўқув йиғинининг тўртинчи куни тафсилотлари

Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 мартдаги 52-сон Фармойишига асосан, Наманган вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБлари шахсий таркиби иштирокида, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг сифат жиҳатидан янги механизмини жорий этиш, шахсий таркибнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида Патруль-пост хизмат батальонида ташкил этилган ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Бугунги ўтказилган назарий ўқув машғулотлари доирасида, ўқув машғулоти иштирокчиларида маънавий-маърифий кўникмаларини янада шакллантириш, вилоятимиз тарихи билан боғлиқ археологик, этнографик экспонатлар ҳамда маданий ёдгорликлар билан танишиб, тарихий билимларини ошириш билан бирга маданий ҳордиқ олишлари учун, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига экскурсия ташкил этилди.

Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech