Ўқитувчини тунаган талончилар 1 суткада қўлга олинди.
Жорий йил 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 25 сентябрь куни соат 01:00 ларда Янгиқўрғон туман Қандиён МФЙ худудидан ўтувчи “Исковот-Косонсой” автомабил йўлида ўзига тегишли бўлган Нексия-3 русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётганда, тўрт нафар номаълум шахслар Самара русумли автомашинада фуқарони автомобилини қувиб ўтиб тўхатишгани ва уни автомашинадан тушириб, унга хаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, нархи 1.000.000 сўмлик “Red Mi” русумли телефон аппарати ва 1.000.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб воқеа жойидан кетиб юборганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон тумнида яшовчи 4 нафар йигитлар содир этганлиги аниқланди.
Уларга тегишли бўлган Самара русумли автомашина вақтинча ушлаб туриш учун туман ИИБ биносига қўйилди, гумон қилинувчилардан 180.000 сўм пул “Red Mi” русумли уяли алоқа телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати