23 Март 2021 йил 503

Ўқитувчи стол устида қолдирилган телефонни ўғирлади.

Жорий йил 18 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг декабрь ойида мактабнинг кутубхонасидаги стол устида турган нархи 1.400.000 сўмлик “SAMSUNG-10S” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили  томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактаб ўқитувчиси, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech