2022 йил 26 март куни Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил октябрь ойида Учқўрғон туманида яшовчи аёл уни ишончига кириб, ўзи ва синглисини Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигида ишловчи танишлари орқали Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасасидан ўқишини гаплашиб, Наманган давлат университетига кўчириб беришини айтиб, 31.070.000 сўм пулларини олиб, эҳтиёжларини учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: