3 Август 2021 йил
432
Ўқишга киритиш эвазига 2000 АҚШ доллари сўраган фуқарога чора кўрилди.
2021 йил 15 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган муҳандислик қурилиш институтининг “Кимёвий технология” йўналишининг магистратура бўлимига ўқишга киритиб қўйишни айтиб, ундан 2.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати