5 Декабр 2022 йил 926

Кибер жиноятларни тергов қилиш бўйича Туркия тажрибаси

Бугунги кунда ички ишлар органлари суриштирув ва тергов бўлинмалари олдида турган асосий вазифа – тергов сифатини ошириш, ушбу соҳада малакали ходимларни тайёрлаш, уларни доимий равишда ўқитиш ва малакасини ошириб бориш, амалиётида тез-тез дуч келаётган муаммо ва камчиликларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишдан иборат.

Жорий йилнинг 28 ноябрь кунидан 2 декабрь кунига қадар давом этилиши кўзда тутилган, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун Туркия давлатида ташкиллаштирилган кибер-жиноятларни ўрганиш ўқув-семинар курсида ўз малакаларини оширишмоқда.

Бундай ўқув курслари ташкил этилишидан асосий мақсад, тергов бўлинмалари ходимларини қайд этилган каби жиноятларни тергов қилиш бўйича малакаларини ошириш, биргаликдаги фаолиятларнинг самарадорлигини ва тажриба алмашишни ошириш, шунингдек, таълим вa илмий тадқиқотлар соҳасидаги ўзаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга йўллантирилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

Text to speech