5 Декабр 2022 йил 948

Онлайн ўйин ортидаги ўғирлик

Бухоро вилояти Пешкў туманида истиқомат қилувчи А.Г. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжери орқали номаълум фойдаланувчи унга алоқага чиқиб, онлайн ўйинлардан доимий равишда фойдаланиб келганлиги учун ютуқли маблағ совриндори бўлганлигини, пулларни қабул қилиб олиш учун кўрсатилган ҳаволага ўтиб пулларни олишини айтганлиги, сўнг у берган ҳаволага банк карта маълумотларини киритганлиги, кейин эса банк картасидаги 11.450.000 сўм пуллари номаълум равишда ечиб олинганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахслар курсдош талабалар: 1998 й.т., Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Н.Н., Навоий шаҳрида яшовчи Х.Х. ва Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи С.Х. эканлиги аниқланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Text to speech