4 Декабр 2020 йил 471

Онасига жароҳат етказган шахсга қонуний чора кўрилди.

Шу йил 26 ноябрь куни соат 09:30 ларда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро бирга яшовчи онаси билан ўзаро жанжаллашиб, онасини қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг 2020 йил 1 декабрь кунги хулосасида жабрланувчининг баданида аниқланган тан жароҳатлари ўнг елка суяги дўнглараро ёпиқ синиши, ўнг тирсак ва билак суяклари бўғимидан чиқиши, чап болдир соҳаси шилинган жароҳати кўринишида бўлиб, ушбу жароҳатлар ташқи куч билан қаттиқ ўтмас жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 2 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech