Омборхонадаги буюмлар ўғирлаб кетилди
Шу йил 17 декабрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган дала шийпонидаги омборхонасидан умумий нархи 4.500.000 сўмлик телевизор, тюнер, мотор арра, дрель, болгарка, бир сумка ключлар тўплами ва 3 дона қуёнларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Уйчи туман ИИБ ЭКБ эксперти томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида, 7 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 2 донаси, Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро О.Р.нинг ўнг қўл бош ва кўрсатгич бармоқларига мос келганлиги аниқланиб, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни О.Р. ва Уйчи туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро С.А.лар содир этилганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати