25 Сентябр 2025 йил
65
Омборхонадан «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 20 сентябрь куни Янгиқўрғон тумани «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, хонадон омборхонасига 9,11 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини яширганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати