30 Июл 2021 йил 366

Олийгоҳга ўқишга киритиш эвазига сўралган пора...

2021 йил 14 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, ўзини Наманган муҳандислик қурилиш институтида ўқитувчи бўлиб ишлашини айтиб, 1.000 АҚШ доллари эвазига институт ректори орқали гаплашиб, “Иқтисод” йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 500 АҚШ доллари беришини сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Шу куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида аризачидан 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech