Олиб қочилган автоулов соз холатда топилди.
Жорий йилнинг 29 июнь куни соат 16:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 16:40 гача бўлган вақт оралиғида ишонч қоғози билан бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинасини Наманган шаҳар кўчасида калитини ўзида ва ойналари очиқ ҳолатда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, автомашина Наманган шаҳар Боғ МФЙ ҳудудида жойлашган “Ғирвон бозори” ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати