18 Ноябр 2020 йил 517

ОИТСга чалинган эркак соғлом аёлнинг ҳаётини хавфга қўйди.

Шу йил 9 ноябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш гуруҳи УМИБ тезкор вакили томонидан Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ОИТСга қарши курашиш марказига ҳисобга олиниб, унга яшаш ҳаёти давомида донор сифатида қон топширмаслиги, донор сифатида қон ва бошқа тўқималарни бошқа шахсларга бермаслиги, турмуш ўртоғидан бошқа аёллар билан жинсий алоқада бўлмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган бўлсада, ушбу талабларга риоя қилмаган ҳолда жиноий жавобгарликка тортлиши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, шу йил октябрь ойи бошидан 3 ноябрь кунигача, Учқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган аёл билан Наманган шаҳрида яшаб, у билан жинсий алоқада бўлиб келиб, унга ОИВ касаллиги (ОИТС)ни юқтириш хавфи остида қолдирган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 16 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech