Оила-турмуш муносабатларида ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси
Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудудларда оилавий-маиший ҳаётда юзага келган низоларни тинч йўл bilan ҳал этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқий онги va ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш, оила-турмуш муносабатлари доирасида шахсга нисбатан sodir этилган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари va уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида фуқаролик жамияти институтлари va кенг жамоатчилик bilan ўзаро ҳамкорликни ташкил этади. Шунингдек, оиладаги зўравонликдан жабрланган ҳамда оила-турмуш соҳасида ҳуқуқбузарлик sodir этишга мойил бўлган, бундай ҳуқуқбузарликни sodir этган шахслар bilan “хонадонбай” тизими асосида тарбиявий профилактик ишларни амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати