12 Апрел 2021 йил 369

Оғу савдогари жиноят устида ушланди.

Жорий йил 6 апрель куни соат 17:30 ларда, вилоят ИИБ ва шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар Чорсу маҳалласи ҳудудида бошқа бир фуқарога 1.050.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида, ашёвий далил билан ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,03 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech