Ўғрининг режасини қоровул пучга чиқарди.
Шу йил 8 декабрь куни Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБда тўпланган ҳужжатларга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи шахс шу йил 8 декабрь куни “Хўжанд деҳқон бозори” олдида турган фуқарога тегишли бўлган Дамас русумли автомашина атрофида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автомашина чап томон ўрта эшигини деразасини очишга ҳаракат қилаётган вақтида, шу автомашиналарга қоровуллик қилаётган фуқаро кўриб қолганлиги сабабли ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда якунига етказа олмай, ўғирлик жиноятига суиқасд қилган вақтида ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, шу куни Тўрақўрғон туманида жойлашган “Хўжанд дехқон бозори”га бозорлик қилиш мақсадида келган аёлнинг сумкасида бўлган 100.000 сўм пул, фуқаролик паспорти ва 4 дона пластик карточкаси бўлган кармонини ўғирлаб кетганлиги аниқланиб, ушбу буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 8 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати