Ўғрини бармоқ излари фош этди.
Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 апрель кунидан 17 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик «ЖАК» русумли тикув машинасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ катта эксперти томонидан ҳодиса жойидан олинган 8 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМдаги “шахсни идентификация қилиш тизими”да текширилганда изларнинг 2 донаси 2002 йилда туғилган фуқаронинг ўнг қўл кўрсатгич ва ўрта бармоқлари изига мос келишлиги аниқланди. Янги Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида бармоқ излари эгаси ушланиб, далилий ашё («ЖАК» русумли тикув машинаси) олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан JK.ning 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати