22 Ноябр 2020 йил 501

Ўғри сотувчи бўлиб чиқди.

Шу йил 7 ноябрь куни Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ўзи савдо қиладиган Тўрақўрғон тумани Тошкент маҳалласида жойлашган “Сохил-Савдо” мажмуасидаги савдо дўконида бўлган жомадонидан 300 АҚШ доллари ва 6.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи ушбу савдо дўконида сотувчи бўлиб ишлайдиган шахс содир этганлиги аниқланди ва далилий ашёлар олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech