Ўғри режасини охирига етказа олмади, бироқ, унга жиноят иши қўзғатилди.
2021 йил 5 сентябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 07:30 ларда номаълум шахс, “Ҳаққулабод деҳқон бозори”да кетаётган вақтида ёнида бўлган аёллар сумкасидан нархи 500.000 сўмлик “GALAXY-5” русумли уяли телефон аппарати ва 84.000 сўм пули бўлган банк пластик картасини ўғирлаб кетаётган вақтида кўриб қолгани сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятни охирига етказа олмай ўғирлаган буюмларни ташлаб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати