3 Апрел 2021 йил 441

Ўғри ўз айбига иқрор бўлди.

Жорий йил 1 апрель куни вилоят ИИБ 6-сонли ТҲдан келган ҳужжатларга кўра, Косонсой туманида яшаган, шу йил 19 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, ҳозирда вилоят ИИБ 6-сонли ТҲда сақланаётган, 1992 йилда туғилган фуқаро ўз айбига иқрорлик ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 11 декабрь кунига ўтар кечаси Тўрақўрғон туманида жойлашган гўшт дўконига эшик қулфини ёнида бўлган отвёрка ёрдамида очиб, қоссобхонада бўлган 11.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетиб, воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, у 2020 йил 29 декабрь кунига ўтар кечаси Тўрақўрғон тумани Қодиробод МФЙ ҳудудида жойлашган яна бир гўшт дўконига ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ерда бўлган нархи 3.375.000 сўмлик 45 кг. гўшт маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech