17 Феврал 2022 йил 592

Ўғри бегона бўлиб чиқмади

2022 йил 14 февраль куни Чортоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:00 ларда қўшни бўлиб яшовчи опасининг яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган темир сейф ва ичида бўлган 16.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ҳамда опасини уй ҳужжатлари, фуқаролик паспорти ва 700.000 сўм пулларини номаълум шахс, ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ туман ИИБ ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни аёлнинг 1984 йилда туғилган қайинукаси содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech