Ўғри автомашинани бузиб, пулларни ўғирлади
Шу йил 9 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 8 декабрь кунига ўтар кечаси ўзининг бошқарувида бўлган МЧЖга тегишли Дамас русумли автомашинани яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина ўнг томон орқа эшик ойнасини бузиб, қўли билан очиб, салонда бўлган 300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманга шаҳрида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати