29 Октябр 2021 йил 343

Ўғри аниқланди, велосипед эгасига қайтарилди

2021 йил 19 октябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисида бўлган нархи 500.000 сўмлик “Урал” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаркатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech