Ўғирликни содир этганлар қўлга олинди.
Шу йил 19 сентябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:30 ларда, тумандаги Бекобод маҳалласида жойлашган “Бекобод деҳқон бозори” ҳудудида номаълум шахс, қўлида бўлган оқ политэлин пакетни (олмос) билан кесиб, пакет ичида бўлган 9.000.000 сўм пулларини олмоқчи бўлган вақтида ушлаб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2015 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2014 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1982 йилда туғилган фуқаролар томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Далилий ашё (икки томони кесилган ўткир кесувчи лезвия) олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонида 2020 йил 22 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати