Ўғирликни содир этган 18 ёшли шахс қўлга олинди.
2021 йил 11 май куни, Косонсой туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 11 май кунига ўтар кечаси Косонсой туманида жойлашган пайнет шаҳобчасига эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, нархи 1.500.000 сўмлик “Асер” русумли ноутбук ва нархи 800.000 сўмлик “Samsung-S2” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу холат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 май куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати