Ўғирликни аёл киши содир этгани аниқланди.
Жорий йил 24 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс, Давлатобод тумани “Умид” маҳалласида жойлашган “Яшил деҳқон бозори” ҳудудидаги савдо растасидан умумий нархи 275.000 сўмлик 1 дона А6 номли қулоқчин ҳамда 1 дона “МI” русумли аккумуляторини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ кичик тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1956 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати